АсосийЖамият

Жиззахда икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Маст ҳолда юк машинасини бошқарган ҳайдовчи Damas билан тўқнашган.

'Жиззахда икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди'ning rasmi

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида авария содир этиб, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2024 йилнинг 31 октябрь куни туманнинг "Оқдон" маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида машина бошқарувини йўқотиб, Damas билан тўқнашган.

Минивэнда ҳаракатланаётган эр-хотин вафот этган. Гумонланувчи ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саъй-ҳаракатлари билан тез орада ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Судда эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймон эканини таъкидлаган. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилиб, жабрланувчиларнинг қонуний вакили фойдасига 30 млн сўм ундириш бўйича қарор чиқарди.

    Бошқа янгиликлар