АсосийЖамият

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Экспозицияни бойитишга қаратилган 800 дан ортиқ лойиҳа кўриб чиқилди ва Илмий кенгаш томонидан тасдиқланди.

'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, қурилиш ишлари ҳамда илмий-инновацион лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Ташриф давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида тизимли ишлар бошлаб юборилди.

Ушбу мақсадда 11 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Марказ Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда марказ экспозициясини бойитиш, илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Марказнинг ижтимоий-маърифий ва илмий-амалий маскан сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Марказ Васийлик ҳамда Илмий Кенгаши аъзолари, олимлар, экспертлар ва мутахассислар иштирок этди.

Маълумки, 2024 йилда Тошкент ва Самарқандда ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс ва Ўзбекистон олимлар форуми, шунингдек, “Шарқ Ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусидаги халқаро маданий мерос ҳафталиги тадбирлари доирасида Марказ Илмий Кенгашининг йиғилишлари ўтказилган эди. Уларда шакллантирилган ва экспозицияни бойитишга қаратилган 800 дан ортиқ лойиҳа кўриб чиқилди ва Илмий кенгаш томонидан тасдиқланди.

Йиғилишдан олдин Васийлик Кенгаши аъзолари ва тадбир иштирокчилари мазкур лойиҳалар билан танишиб чиқдилар.

Йиғилишда мазкур лойиҳалар уч  босқичда амалга оширилиши белгиланди: Биринчи босқич – 2025 йил августгача, иккинчи босқич – 2025 йил декабргача, учинчи босқич – 2026-2027 йилларни тўлиқ қамраб олади.

Лойиҳаларни амалга оширишга 4 000 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар жалб қилинади.

Асосий ижрочи ташкилотлар эса 112 тани ташкил қилади. Лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бўйича 60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин оммавий ахборот воситалари ҳамда олим ва экспертлар жалб қилиниши режалаштирилган.

Ўтган давр мобайнида қатор таниқли хорижий компаниялар Марказ тадбирларида фаол иштирок этиб, профессионал таклифларини бериб келаётгани йиғилишда алоҳида қайд этилди.

Улар билан экспозицияни бойитиш, бадиий ва архитектура дизайнини яратиш, “Вақт девори”, “Тарих йўлаги”, 3D Мэппинг ва “Иммерсив шоу” сингари лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, Давлат Раҳбарининг топшириғи асосида Марказнинг иккинчи қаватидан хорижий ҳамкор давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар учун офислар ажратилади.

Келгусида Марказда халқаро илмий платформа шаклланишига ёрдам беради. Ушбу платформа 50 дан ортиқ мамлакатдан 500 дан зиёд ташкилот, минглаб олим ва мутахассисларни бирлаштиради.

Ҳозиргача 100 дан ортиқ халқаро ташкилот Марказ билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Малайзия Ислом санъати музейи, Италиянинг Арон, Алберто Леви хусусий коллекциялари, Ратти фонди, Турин Осиё маданияти музейи, Россия давлат эрмитажи, Туркиядаги Турк-ислом санъати асарлари музейи, АҚШнинг Девид Пейли ва Брюс Баганз хусусий коллекциялари ўз экспонатлари билан иштирок этишга розилик берди.

Бундан ташқари, республикадаги ЎзР ФА Шарқшунослик ва Санъатшунослик институтлари, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Самарқанд давлат музей-қўриқхоналарига маданий меросимизга оид нодир дурдоналарни Марказ экспозицияда намойиш этиш ташаббуси билан чиққани учун миннатдорчилик билдирилди. Мазкур муассасалардан олиниши мумкин бўлган 350 га яқин муҳим экспонатлар рўйхати тузилгани ҳамда ушбу рўйхатни нодир қўлёзмалар, артефактлар билан бойитиш, чет эл экпсозицияларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, тегишли топшириқлар берилди.

Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, хорижий мамлакатлардаги нуфузли музей ва кутубхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлигига тегишли вазифалар юклатилди.

Йиғилиш якунида Ислом цивилизацияси марказининг ривожланиш стратегияси, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Васийлик Кенгаши томонидан 9 та йўналиш бўйича 39 та кичик ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланди.

Илмий-ижодий ишчи гуруҳлар таркибига давлат ташкилотлари, жумладан, вазирлик, қўмита, агентлик, ҳокимликлар ҳамда республикамиздаги ва хорижий таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертларни кенг жалб этилиши белгилаб қўйилди.

Сўзга чиққан олимлар томонидан илмий лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш орқали белгиланган мақсадни умуммиллий ишга айлантириш, жаҳонда ўхшаши йўқ мегалойиҳа сифатида эътироф этилишига эришиш имконини беришига ишонч билдирилди.

Васийлик кенгаши йиғилишидан сўнг иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги таассуротларини сўзлаб бердилар.

Нуриддин Холиқназаров, Ўзбекистон муфтийси: “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Марказининг қурилиши бутун дунёга бизни танитишга хизмат қилади. Ушбу марказ шунчаки музей эмас, балки илм манбасидир. Биринчи Ренессанс, Иккинчи Ренессанс, ҳаттоки, исломдан аввалги даврларда бизнинг юртимизда бўлиб ўтган ривожланишларни кўрсатиб беради. Марказ фаолияти орқали дунёнинг турли бурчакларидаги инсонлар юртимизни янада танийдилар. Бу ерда кўпчиликнинг ҳаяжонига сабаб бўлаётган воқелик — Қуръон залининг ташкил қилинаётганидир. Табиийки, бутун дунёдан унинг зиёратига келганлар бу – Қуръон файз-барака беришини кўриб, чиқиб кетишига умид қиляпмиз”. 

Шерзод Шерматов, Рақамли технологиялар вазири: “Давлатимиз раҳбари марказни уникал объект сифатида тасаввур қилиб, унинг мазмунини бойитиш бўйича топшириқлар берганлар. Музей деганда, ёшларимиз кўпинча эскича қарашларни ёдга олишади. Президентимиз қўяётган масалалар нафақат чет эллик сайёҳлар балки ўзимизнинг ёшлар учун ҳам муҳим марказлардан бири бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. Шунинг учун ҳам Ислом цивилизацияси марказининг ичида бўладиган технологияларни жорий этишда катта тажрибага эга бўлган халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорлик қилиш режа қилинган эди. Ўйлайманки, бунинг натижасида ушбу марказимиз ёшларимизнинг доимий ташриф буюрувчи, билим оладиган масканларидан бўлиши лозим”.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазири: “Тошкент шаҳрида қад ростлаётган Ислом цивилизацияси марказини бутун дунёдаги ислом тарихи билан шуғулланувчи олимлар катта қизиқиш билан кутишмоқда. Марказнинг Ислом цивилизацияси деб номланиши ҳам бежизга эмас. Чунки ҳақиқатан ҳам ислом дини Маккада нозил бўлган бўлсада, Марказий Осиёда тараққий этди. Яъни ушбу минтақадан етишиб чиққан уламолар бу динни энг тараққий этган шаклигача юксалтиришди. Улар ислом динини илм-фан билан ҳамоҳанг тарзда олиб бориб мана шундай юксак ютуқларимизни қайд этишди. Шу маънода ушбу марказга келган инсон, жумладан ёшларимизда миллий ғурурнинг шаклланишига сабаб бўлади ва уларнинг ўзини англашига хизмат қилади. Боиси ўзини, ўзлигини англаган миллат ҳар доим юксак натижаларга эриша олади”.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:08

    Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

    Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати қайси ташкилот томонидан тасдиқланади?

    'Ўзлаштиришига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:30

    Ўзлаштиришига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

    Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    'Президент Россия Давлат думаси раисини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    Президент Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайишини қўллаб-қувватлади.

    'Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилиш бошланди

    Аризаларни қабул қилиш 7 апрелга қадар давом этади.

    'Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:52

    Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди

    2017 йилдан бошлаб мамлакатда уй-жой қурилиш суръати кескин ошиб, уй-жой таклифи кўпайди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.