АсосийЖамият

Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти

Бу борадаги ҳукумат қарорига тегишлича ўзгартириш киритилиши мумкин.

'Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти'ning rasmi

Ҳукуматнинг "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарорига тегишлича ўзгартириш киритиш таклиф қилиняпти.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиққан Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра,  824-сон қарор билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 42-бандидан "Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди." сўзлари чиқариб ташланади.

Яъни, талабаларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш механизмларини назарда тутувчи амалдаги 42-банд, жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

"...GPA (таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати) ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди. Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди…"

Мазкур ҳужжат лойиҳаси матнига тегишли вазирлик ва идоралар ҳам ўз муносабатини билдирган. Хусусан, "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси ҳужжатдаги академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклифига қарши чиққан.

Лойиҳа офиси вазирликка таклиф этилаётган ўзгариш кредит-модул тизими концепциясига ва халқаро амалиётга тўғри келмаслигини таъкидлаб, академик қарздорлик юзага келган тақдирда, талабаларга ўша фанларни қайта топшириш, бошқа семестрда ўзлаштириш ёки фаннинг даврийлиги тугаб, унинг ўрнига киритилган янги модулни ўзлаштириш имкониятларини бериш бу кредит-модул тизими мезони ҳисобланишини эслатмоқда.

"Шу сабабли, фақат академик қарздорлик туфайли талабани ўқишдан четлаштириш ушбу тизимнинг асосий тамойилларига зид ҳисобланади", – дейилади Лойиҳа офиси муносабатида ва юқоридагилардан келиб чиқиб Ҳукуматнинг 824-сон қарори 1-иловаси 42-бандидаги «Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди» жумласи чиқариб ташланмаслиги кераклиги айтилади.

Шунингдек, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юқоридаги таклиф ва эътирозлар инобатга олиниб тузатилган тақдирда келишилган деб ҳисобланишини қўшимча қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 20:45

    5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Тошкент вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" тадбири ўтказилмоқда.

    'Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 17:32

    'Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 15:11

    Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

    Ушбу лавозимни Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари эгаллади.

    'Энди белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўлланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 14:00

    Энди белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўлланиши мумкин

    Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди.

    'Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 12:15

    Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти

    Бу борадаги ҳукумат қарорига тегишлича ўзгартириш киритилиши мумкин.