АсосийЖамият

5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" тадбири ўтказилмоқда.

'5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида вилоят ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда. 

Тадбирда қидирувдаги шахсларни аниқлаш йўналиш бўйича суд ва тергов органларидан яширинган ҳамда бошқа сабабларга кўра қидирувда бўлган 168 нафар шахс қўлга олинди. Шулардан 6 нафари хорижий давлатлардан экстрадиция қилинди. Бундан ташқари, 65 нафар бедарак йўқолган шахс топилиб, оила аъзоларига қайтарилиши таъминланди.

Одам савдосига қарши ўтказилган тадбирлар давомида, аёл ва қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс далилий ашёлар билан ушланди. Натижада 5 нафар аёл одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди. Хусусан, 15 февраль куни ўтказилган тадбирда 2006 йилда туғилган қизни Туркияга ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлган, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш йўналишида орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС)ни тарқатиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний ҳуқуқий чора кўрилиши натижасида, ушбу шахсларнинг бошқа фуқароларга инфекция юқтиришининг олди олинди. Шунингдек, тадбир давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 85 та, фоҳишалик билан шуғулланиш бўйича эса 16 та ҳолат фош этилиб, барчасига нисбатан тегишли тартибда қонун устуворлиги таъминланди.

Шу каби, уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида ноқонуний қурол сақлаш, товламачилик ва қиморхона ташкил қилиш билан боғлиқ 27 та жиноий ҳолат аниқланди. Барча гумонланувчиларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юрт осойишталигини мустаҳкамлаш мақсадида бу каби чора-тадбирлар изчил давом эттирилади

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 17:32

    'Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 15:11

    Андижон вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

    Ушбу лавозимни Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари эгаллади.

    'Энди белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўлланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 14:00

    Энди белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўлланиши мумкин

    Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳаси киритилди.

    'Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 12:20

    Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти

    Бу борадаги ҳукумат қарорига тегишлича ўзгартириш киритилиши мумкин.

    'Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 12:15

    Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти

    Бу борадаги ҳукумат қарорига тегишлича ўзгартириш киритилиши мумкин.