АсосийЖамият

Чирчиқда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Чирчиқда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг хонадони кўздан кечирилганда, турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади

    Президент қарори билан 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

    'Пискентда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Пискентда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди

    Дастлабки тахминга кўра, юк машина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.

    'Тошкентда автобус чироқлари ўчириб қўйилиб,  йўловчилардан йўл кира учун нақд пул талаб қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    Тошкентда автобус чироқлари ўчириб қўйилиб, йўловчилардан йўл кира учун нақд пул талаб қилинди

    Ҳайдовчи ишдан бўшатилиб, содир этган қоидабузарлиги бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

    'Тунда Тошкентдаги ресторанлардан бирида муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Тунда Тошкентдаги ресторанлардан бирида муштлашув содир бўлди

    Ажратмоқчи бўлган фуқаро юзида лунжи йиртилган ва бош мия жароҳати ташхиси билан шифохонага олиб кетилган.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 25 даражагача иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 25 даражагача иссиқ бўлади

    Республикада ёғингарчилик кутилмайди.

    '5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2025 20:45

    5 нафар аёлни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Тошкент вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" тадбири ўтказилмоқда.