Тез орада Тошкент ҳокимлиги 2024−2025-йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Қоидаларга кўра, иситиш мавсуми кетма-кет беш кун давомида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +8 даражадан ошганда якунланади.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 8 мартдан 14 мартгача бўлган даврда Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат +11,6 даражани (минимал — +9 даража 8 мартда, максимал — +13,1 даража 14 мартда) даража бўлади.
Иситиш мавсуми якунлангач Veolia Energy Tashkent компанияси йилнинг иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналар ва насос станцияларида жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишларини олиб боради.
Қайд этилишича, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи компаниялар ва УЖМШлар мавжуд биноларда муҳандислик коммуникацияларни кейинги иситиш мавсумига ҳозирлашни бошлашлари, жумладан, уйлардаги иситиш тизимларини ювиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришлари керак.
Пойтахтда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланган.