АсосийДунё

Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди

АҚШ парранда гриппи сабаб бошланган тухум етишмовчилиги фонида Европа давлатларидан ёрдам сўради.

'Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди'ning rasmi

АҚШ парранда гриппи сабаб юзага келган товуқ тухумлари етишмовчилиги фонида Европа давлатларига, хусусан, Финландияга ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Аммо Ҳелсинки Қўшма Штатларда тухум етказиб бермоқчи эмас, чунки ушбу маҳсулот экспорти бўйича Вашингтон билан олдинлари музокара ўтказилмаган. Бу ҳақда Финландия паррандачилик ассоциациясининг ижрочи директори Веера Леҳтиля маълум қилди.

"Келишилган қоидалар бўлмаганидан кейин экспортни бошлаш осон эмас", — дейди у.

Леҳтилянинг сўзларига кўра, агар Финландия етказиб беришни амалга ошира олган тақдирда ҳам ушбу қарор АҚШда тухум етишмовчилиги муаммосини ҳал этмайди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, парранда гриппи нафақат Қўшма Штатлар, балки Европа учун ҳам муаммо ҳисобланади. "Финландия ҳозирга қадар буни яхши уддалаган бўлсада, бундан қутилиб қолиш учун мунтазам ишлашга тўғри келади", — дея қўшимча қилади Леҳтиля.

Даниянинг Agriwatch журнали маълумотларига кўра, АҚШ тухум етказиб бериш бўйича сўровларни, шунингдек, Дания, Швеция ва Нидерландияга ҳам йўллаган. «Улар асосан биз қанча ҳажмда тухум етказиб бера олишимизни сўради», — дейди Леҳтиля.

Швециянинг Kronagss компанияси ҳам АҚШга тухум экспорт қилиши даргумон эканини билдирган, чунки экспорт чекловлари ва Европанинг ўзида тухум етишмаслиги бунга халақит беради.

Yle’нинг қайд этишича, АҚШ олдинлари тухумни асосан Канададан импорт қилган, аммо Доналд Трамп бошлаган савдо уруши сабаб импортни ошириш имконсиз.

Парранда гриппи эпидемияси сабаб 2024 йилнинг охирги чорагида АҚШда 20 миллиондан ортиқ товуқ нобуд бўлган — бу эса тухум нархининг ошишига ва дўконларда уларнинг етишмовчилиги бошланишига олиб келган. Феврал охирларида Америка Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қадоқдаги 12 та тухум нархи 8,41 долларга чиққанини маълум қилганди — бу рекорд даражадаги кўрсаткич бўлиб, ўтган йилга нисбатан 200 фоизли ўсишни англатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.