АсосийЖамият

Янги Тошкент қурилиши учун яна 122 гектар ер ажратилди

Ерлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани посёлкалари ҳудудидан берилди.

'Янги Тошкент қурилиши учун яна 122 гектар ер ажратилди'ning rasmi

Вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ, Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони ажратилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Бордонкўл қўрғони ҳудудидан 75,22 гектар, Дўстлик қўрғонидан 47,1 гектар ер майдони ажратилган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирексиясига жами 220 гектардан ортиқ ер майдони доимий фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Янги Тошкент ҳудудида 7 та обект - "Янги Ўзбекистон" университети ва Тошкент давлат педагогика университети кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, шунингдек, Миллий мақом маркази қурилиши бошланган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:17

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда 14 ёшли бола 9-қаватдан тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Тошкентда 14 ёшли бола 9-қаватдан тушиб кетди

    Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

    'Коррупциявий ҳолатлар энг кўп учрайдиган соҳалар айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    Коррупциявий ҳолатлар энг кўп учрайдиган соҳалар айтилди

    Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

    'Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

    16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси томонидан берилади.

    'Фарғонада бир гуруҳ шахслар жанжал кўтарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Фарғонада бир гуруҳ шахслар жанжал кўтарди

    Улар йўл талашиб жанжаллашиб кетган.