АсосийДунё

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига торнадо оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Камида 39 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

'Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига торнадо оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади, дейилади хабарда.

АҚШ расмийларига кўра, еттита штатда бўрон билан боғлиқ ҳодисаларда камида 39 киши ҳалок бўлган, бир неча киши бедарак йўқолган, деб ёзмоқда CNN. Миссури штати 12 та ўлим ҳолати билан рекорд даражадаги энг кўп ўлим кўрсаткичига эга, ундан кейин Канзас — саккиз ўлим.

Алабаманинг аксарият қисми жиддий зарар кўрди ва штатда камида уч киши вафот этди. Шунингдек, юз минглаб истеъмолчи электр таъминотидан узилди.

Кучли бўронлардан энг кўп зарар кўрган штатлар — Миссисипи, Миссури, Техас, Оклахома, Канзас ва Арканзас. Табиий офат чанг бўронлари билан бирга келади. Қурбонларнинг бир қисми кўринишнинг ёмонлашиши шароитида автомобиллар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган, дея таъкидлайди Америка ОАВ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди

    Билдирилишича, Россия томонидан мамлакатга 150 дрон ва 70 артиллерия ҳужуми амалга оширилган.

    'Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:25

    Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди

    Бу ҳақида Қўшма Штатлар етакчиси Украина раҳбари билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда айтган.

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.