АсосийЖамият

Ўзбекистонда 86 турдаги товарлар учун экспорт божи жорий қилинди

2025 йил 1 июлдан бошлаб уларнинг амал қиладиган ставкалари ҳам тасдиқланди.

'Ўзбекистонда 86 турдаги товарлар учун экспорт божи жорий қилинди'ning rasmi

2025 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-47-сон Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди. 

Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:

Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига

(Амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди.)

Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига

(Амалда ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди).

Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси).

Мазкур Фармон

экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, 

маҳаллий хом ашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, 

қайта ишлаш саноатининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вазирлик ИИВга устидан арз қилган тадбиркорни Бизнес-омбудсман ҳимоя қилишини билдирди'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 16:32

    Вазирлик ИИВга устидан арз қилган тадбиркорни Бизнес-омбудсман ҳимоя қилишини билдирди

    Аввалроқ, вазирлик ва тадбиркор ўртасида юзага келган зиддият ҳақида хабар бергандик.

    'Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 11:12

    Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади

    Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

    'Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 09:30

    Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тадбиркорга тегишли тартибда чора кўрилиши учун ИИВга расмий ариза киритди.

    'Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 08:29

    Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди

    Жанжалга гувоҳ бўлган Gentra ҳайдовчисининг хотини ҳомиласидан айрилди.

    'Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 07:16

    Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1,5 гектар ер майдонидаги қуриган ўтлар ёнган.

    'Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.09.2025 04:10

    Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди

    Мудҳиш воқеа содир бўлган вақтда аёл ҳомиладор бўлган.