АсосийСиёсат

Қамоққа олинганлар олдиндан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишни, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

'Қамоққа олинганлар олдиндан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади'ning rasmi

Эндиликда Ўзбекистонда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ўша ернинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 17 март куни Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунида сўз боради.

Қайд этилишича, муҳокама қилинган мазкур қонунда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ўша ернинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

“Ушбу қонуннинг қабул қилиниши инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги кафолатлари янада мустаҳкамланишига, давлатимизнинг инсон ҳуқуқлари таъминланиши бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги нуфузи ошишига хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишни, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:01

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди

    Улар апрел ойида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ва Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан фикр алмашишган.

    'Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:02

    Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

    Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз муносабати билан бир-бирларини табриклади.

    'Ўзбекистонда Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:13

    Ўзбекистонда Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади

    Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркманистон раҳбарлари ва Европа Иттифоқи, БМТ вакиллари иштирок этади.

    'Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2025 18:42

    Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин

    Президент АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

    'Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2025 17:15

    Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади

    Шавкат Мирзиёев коммунал ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

    'Президент Париж шаҳри мэри билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2025 18:26

    Президент Париж шаҳри мэри билан учрашув ўтказди

    Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди.