АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

'Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Европа Иттифоқининг юқори даражали вакили давлатимиз раҳбарига Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Антониу Коштанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Уни изчил кенгайтириш учун катта имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ҳам бунга хизмат қилади.

Транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўта муҳим минерал ресурсларни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда жорий йил апрель ойи бошида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити ва Иқлим форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'TEMU маркетплейси Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:02

    TEMU маркетплейси Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

    Аммо унинг фаолияти бўйича ҳали якуний хулосага келинмаган, - Солиқ қўмитаси.

    'Хоразмда учта туман ҳокими ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:48

    Хоразмда учта туман ҳокими ўзгарди

    Иккита ҳоким биринчи марта ҳокимлик вазифасига тайинланган.

    'Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ шошилинч огоҳлантириш эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:56

    Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ шошилинч огоҳлантириш эълон қилинди

    Бунга 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабаб бўлган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '2025 йилда Ўзбекистонда яна 715 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб бориши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:49

    2025 йилда Ўзбекистонда яна 715 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб бориши мумкин

    Жорий йилда 1619 км ичимлик суви ва 521 км оқова сув тармоқларини тортиш режалаштирилмоқда.

    'Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди

    Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Қорасув каналига тушиб кетган.