АсосийЖамият

Мактаб директори ва ўринбосарларининг иш ҳақи оширилади

Президент Фармони билан 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарлари иш ҳақи оширилмоқда.

'Мактаб директори ва ўринбосарларининг иш ҳақи оширилади'ning rasmi

Эндиликда мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда боғчаларимиз раҳбарлари маошларини оширилади. Бу ҳақда Президент Фармонида қайд этилган дея маълум қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова. 

Қайд этилишича, Фармондаги энг муҳим янгиликлар қуйидагилар:

– Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчаларимиз директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари ИИИ ва ИВ гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади.

– 2026-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

– Туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратиляпти ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади.

– Ҳудудий бўлинмалари ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (Вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади).

– Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.

– Яна бир муҳим ўзгариш – авваллари мактабларимизнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.

    Бошқа янгиликлар