АсосийЖамият

21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади

Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

'21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, "HET Billing" дастурий комплексини такомиллаштириш мақсадида зарур техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 21−22 март кунлари Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом цивилизацияси марказида “Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 20:55

    Ислом цивилизацияси марказида “Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги ташкил этилади

    Мазкур лойиҳа нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам кенг қамровга эга ҳисобланади.

    'Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 20:12

    Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

    Йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган.

    'Истанбулдаги Бош консулхона фуқароларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 19:48

    Истанбулдаги Бош консулхона фуқароларни огоҳлантирди

    Турли норозилик намойишлари ва оммавий йиғилишлар ўтказилаётгани муносабати билан ўзбекистонликларни эҳтиёткорликка чақирди.

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 19:26

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбатда амалий ҳамкорликни кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.

    'Андижон аэропорти мунтазам рейсларни қайта тиклади'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 19:19

    Андижон аэропорти мунтазам рейсларни қайта тиклади

    20 март куни Андижон халқаро аэропорти "Silk Avia" авиакомпаниясининг биринчи йўловчисини қабул қилади.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2025 16:15

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.