АсосийЖамият

“Чорсу”да қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ростми?

Ҳолат юзасидан Олмазор туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

'“Чорсу”да қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозори яқинидаги Сағбон кўчасида қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Олмазор туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, барча мутасадди ташкилотлар воқеа жойига етиб келган, ўрганиш давомида бино қуламагани, апаловкалар ўрнатишда техник хатоларга йўл қўйилгани сабабли бетон олиш жараёнида апаловкалар тушиб кетгани, ён атрофдаги фуқароларга ва ишчиларга ҳеч қандай зарар етмагани аниқланган.

“Мутасадди ташкилотлар томонидан қурилиш нормаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги бўйича тегишли хулосалар берилади”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Бошқа янгиликлар