АсосийЖамият

Ёнғин туфайли Тошкент – ​​Лондон – Тошкент рейси бекор қилинди

Лондондаги энг катта аэропорт ёнғин сабаб ёпилган.

'Ёнғин туфайли  Тошкент – ​​Лондон – Тошкент рейси бекор қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Лондон ғарбидаги электр станциясидаги ёнғин туфайли Хитроу аэропорти ёпилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги вазият сабаб фақат 21 март куни Тошкент – ​​Лондон (Хитроу) – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ201/202 рейслари бекор қилинишига мажбур бўлди.

Юқоридаги рейслар йўловчиларининг чипталари 23 мартдан бошлаб Тошкент – ​​Лондон (Гатвик) – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ203/204 рейсларида қайта брон қилинади.

Шунингдек, йўловчилар илтимосига кўра авиачипталар учун пулни қайтариш имконияти ҳам кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар