АсосийЖамият

Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

23 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар