Тошкентда фирибгарлик қилган боғча мудираси қўлга олинди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ижарага беришни ваъда қилган.
Ҳар бир майдон учун у 2 минг доллар ва хизматлари учун 500 доллар талаб қилган. У айтилган пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.