АсосийЖамият

Жиззахда ҳайдовчи заправка ходимини калтаклади

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Жиззахда ҳайдовчи заправка ходимини калтаклади'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 март куни соат 14:00 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимини калтаклади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 37 ёшли шахс “Gentra” машинасига ёқилғи қуйиш мақсадида Пастки “Сулоқли” маҳалласида жойлашган АЁҚШга келиб, бензин учун тўлов қилган.

Сўнг 43 ёшли шохобча оператори машинага ёқилғи қуйиб бўлгач, бак қопқоғини ёпмаган. Шу сабабли автомобиль эгаси ходимга нима сабабдан қопқоғини ёпмадинг, дея эътироз билдирган ва ҳақоратлаган. Сўнг ёқилғи қуюв пистолетларини улоқтириб, қўли билан урган ҳамда тепиб тан жароҳати етказган.

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, суд тиббий экспертиза тайинланган. Зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади ИИБ хабарда.

    Бошқа янгиликлар