АсосийЖамият

Гулистон—Тошкент—Чиноркент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

Ушбу электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3,5 соатда босиб ўтади.

'Гулистон—Тошкент—Чиноркент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 мартдан Гулистон — Тошкент — Чиноркент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Мазкур Электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3 соат 30 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи Гулистон —Тошкент йўналишлари учун 20 минг сўм, Гулистон — Чиноркент  йўналиши бўйича катталар учун 40 минг сўм, болалар учун 23 минг сўм.

Ой давомида мунтазам қатновчи йўловчилар учун ойлик имтиёзли абонемент йўл чипталари жорий қилинган. Бир ойлик имтиёзли абонемент йўл чиптасининг нархи 683 минг сўм, ўқувчилар учун 343 минг сўмни ташкил этади.

Тўловни АТТО транспорт картаси орқали ёки темирйўл чиптахоналаридан амалга ошириш мумкин.

Электропоезд ҳар куни қатнайди. Унинг ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Гулистондан жўнаш — 06:11;

  • Чиноркентдан қайтиш — 15:43.

Ушбу поезд 586 ўриндиқли бўлиб, тик турган йўловчилар билан бирга мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиши мймкин.

    Бошқа янгиликлар