АсосийЖамият

Таиланддаги зилзилада ўзбекистонликлар ҳам бўлганми?

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси расмий маълумот тақдим этди.

'Таиланддаги зилзилада ўзбекистонликлар ҳам бўлганми?'ning rasmi

Хабарга кўра, ҳозирча кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган. 

“Маҳаллий вақт билан соат 16:00 ҳолатига кўра, Бангкокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан 28 март куни Таиландда рўй берган кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Бош консулхона Таиланднинг тегишли идоралари билан алоқада ва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Шунингдек, Таиланддаги ўзбекистонликларга ёрдам керак бўлса, +66 2 675 3995 телефон рақамига боғланиши мумкинлиги билдирилган.

    Бошқа янгиликлар