АсосийЖиноят

Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

У Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

'Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди'ning rasmi

Бухорода жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Маълум қилинишича, Қоровулбозор туманининг “Бўзачи” маҳалласида рўйхатда турувчи С.Ж. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, суддан яширингани сабабли, Жиноят ишлар бўйича Қоровулбозор тумани суди томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Россия ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар