Ўзбекистонда 2025 йилнинг февраль ойида истеъмолчиларга 116,4 млн чек учун 86,9 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланган.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Тошкент шаҳри - 37,6 млрд сўм;
- Тошкент вилояти - 8,4 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти - 7,4 млрд сўм;
- Фарғона вилояти - 5,3 млрд сўм;
- Андижон вилояти - 4 млрд сўм.