Ўзбекистон Марказий Осиёда энг хавфсиз давлат деб топилди.
Numbeo портали томонидан эълон қилинган 2025 йил учун жиноятчилик ва хавфсизлик индекси кўра, Ўзбекистон дунёнинг 147 та давлат орасида 27-ўринни (72,1 балл) эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат сифатида қайд этилган. Жиноятчилик камлиги бўйича эса 121-ўринга кўтарилиб (27,9 балл) , Марказий Осиёда энг кам криминаллашган давлат деб топилган.
Энг хавфсиз давлатлар ўнталигига Андорра (84.7), Бирлашган Араб Амирликлари (84.5), Қатар (84.2), Тайван (82.9), Уммон (81.7) давлатлари киритилган.
Марказий Осиё давлатларининг жиноятчилик индекси бўйича ўринларига кўра, Қозоғистон – 77-ўрин (45.2 балл), Қирғизистон – 39-ўрин (54.3 балл), Афғонистон – 144-ўринда (75.1 балл) турибди. Тожикистон ва Туркманистон бу рейтингда кўрсатилмаган.
Дунёдаги энг хавфли давлатлар бешталигидан эса Венесуэла, Папуа Янги Гвинея, Гаити, Афғонистон ва Жанубий Африка Республикаси ўрин олган.
Экспертларнинг айтишича, Ўзбекистоннинг юқори хавфсизлик кўрсаткичларига эришиш сабаблари сифатида ҳуқуқ-тартибот органларининг самарали фаолияти, коррупцияга қарши кураш ва жамоатчилик назоратининг кучайтирилгани кўрсатилган. Бироқ бу натижаларни мустаҳкамлаш ва янада яхшилаш учун жиноятчиликка қарши курашиш, коррупцияни бартараф этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилиши лозимлиги кўрсатилади.
Абдуллоҳ Саййид