АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрон етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

'Шавкат Мирзиёев Эрон етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён 1 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирларини ва мамлакатларимизнинг дўст халқларини баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида кўп қиррали Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва ташрифлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ва юк ташиш кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони ошмоқда, пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

Кимё ва нефть-кимё тармоқлари, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари тармоғи ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Теҳрон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Расман: прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторлар бўйича вазифалардан озод этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:49

    Расман: прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторлар бўйича вазифалардан озод этилади

    Секторлар ишига бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул бўлади.

    'Россияда мигрантларга бериладиган рухсат муддати узайтирилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:52

    Россияда мигрантларга бериладиган рухсат муддати узайтирилди

    Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россияда қолиш ёки мамлакатни тарк этиш бўйича берилган муддатни 2025 йил 10 сентябрга қадар узайтирди.

    'Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди'ning rasmi

    Сиёсат 28.04.2025 17:17

    Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

    "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан суҳбатда тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

    'Дональд Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 26.04.2025 18:09

    Дональд Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

    Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 26.04.2025 13:20

    Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 15:24

    Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президентимиз Туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди.