2025 йил 2 апрелдан Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган жойдан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойгача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, сентябрь ойигача кўчада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, ўз йўлларини олдиндан режалаштириш тавсия этилад", — дейилади хабарда.