Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат йўллади.
Эркин бозор тарафдори эканини айтган тадбиркорлар давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўраган.
Мазкур ҳолат ортидан Бизнес-омбудсман муносабат билдириб, тадбиркорларнинг мурожаати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.






