АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш Президенти билан норасмий учрашув ўтказди

Олий мартабали меҳмон бугун эрталаб Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.

'Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш Президенти билан норасмий учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.

Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.

Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар