АсосийСиёсат

Урсула фон Самарқандга ташриф буюрди

У президент раислигида ўтказиладиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этади.

'Урсула фон Самарқандга ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мазкур саммитда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақида Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар