АсосийЖамият

Фуқаро олинмаган пенсиялар пенсионернинг авлодига мерос қолдирилишини талаб қилди

Ижтимоий тармоқлар орқали қилинган видеомурожаатга Пенсия жамғармаси жавоб берди.

'Фуқаро олинмаган пенсиялар пенсионернинг авлодига мерос қолдирилишини талаб қилди'ning rasmi

Бугунги кунда ишлаётган фуқароларнинг иш ҳақидан Пенсия жамғармасига тўловлар амалга оширилмайди ҳамда видеомурожаатда қайд этилган даромад солиқлари Пенсия жамғармасига йўналтирилмайди, дейилади расмий муносабатди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизими “солидар”, яъни авлодлар бирдамлигига асосланган бўлиб, бугунги кундаги иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқ ҳисобидан аввалги ишлаган фуқаролар – пенсионерларга пенсия тўланади.

Бунда, ёшга доир пенсиялар фуқаро вафот этганда тўхтатилади ҳамда вояга етмаган фарзандлари ёки меҳнатга лаёқатсиз турмуш ўртоғига боқувчисини йўқотганлик пенсияси шаклида тўланиши мумкин. 

Маълумот учун: Давлат пенсия таъминоти тизими мавжуд барча хорижий давлатларда пенсиялар фуқаро вафот этганда тўхтатилади ҳамда мерос шаклида фарзандларига тўланмайди.

    Бошқа янгиликлар