Украина президенти Владимир Зеленский мурожаатида ҳозиргача Россияга босим етарли даражада қилинмаяотганини билдирди. Бу хақда “DW” маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта давомида Россия Украинага 1460 дан ортиқ бошқариладиган авиация бомбаларини, қарийб 670 та зарбали дрон ва 30 дан ортиқ турли хил ракеталарни отган.
“Улар (Россия армияси) болалар майдончасида ўйнаётган болаларга қарши уруш олиб боришмоқда”, — дейди Зеленский, Россиянинг Кривой Рог шаҳрига қилган ҳужуми ҳақида гапирар экан. У ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлган, шулардан 9 нафари бола.
“Ҳар бир ҳамкор — Америка, бутун Европа, ва бутун дунё — Россиянинг урушни давом эттириш ва одамларни ўлдириш нияти борлигини кўрди”, — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Россияга нисбатан босимни кучайтириш, Украина мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, санкцияларни сақлаб қолиш ва Москвага одамларни ўлдириш имкониятини бермайдиган дипломатияни қўллаш зарур.