АсосийСпорт

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Саудия Арабистони майдонларида ўтаётган U-17 Осиё чемпионатида 2-тур баҳслари якунига етди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет икки турда ҳам ғалаба қозонди.

'Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди'ning rasmi

Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида 2-тур баҳслари якунига етди.

1-турда Таиландни йирик ҳисобда енгган Ўзбекистон бу сафар Хитойга қарши майдонга тушиб, камбек амалга оширди — 2:1. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса мезбон Саудия Арабистони Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси саудияликлар билан биргаликда Осиёда биринчилардан бўлиб ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. Шунингдек, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё кубогининг чоракфиналига чиқиш масаласини ҳам ижобий ҳал қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини 9 апрель куни соат 22:15 да Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 3−27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган У-17 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳисобланади.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг чорак финалига йўл олади ва мундиал йўлланмасини қўлга киритади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 06.04.2025 13:58

    'Бугун Баҳодир Жалолов Остонада бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади'ning rasmi

    Спорт 05.04.2025 09:58

    'Ҳусанов “Лестер”га қарши ўйинда жароҳатлангани сабабли майдонга тушмадими?'ning rasmi

    Спорт 03.04.2025 10:20

    'ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон меҳмонда Эрон билан дуранг ўйнади'ning rasmi

    Спорт 25.03.2025 23:05

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон меҳмонда Эрон билан дуранг ўйнади

    Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 8-туридан ўрин олган учрашув бугун, 25 март куни бўлиб ўтди.

    'Футбол тарихида 13 йил деганда “янгилик” бўлиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 25.03.2025 14:22

    Футбол тарихида 13 йил деганда “янгилик” бўлиши мумкин

    Бугун Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади.

    'Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 14:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!

    "Манчестер Сити" мухлислари футболчининг хавфсизлигидан хавотирда. Улар ЎФАга эътирозли хатлар ёзмоқда.