АсосийДунё

Мьянмадаги зилзила қурбонлари 3,5 минг кишига яқинлашди

Табиий офат пайтида 4840 киши яраланган, 214 киши бедарак йўқолган.

'Мьянмадаги зилзила қурбонлари 3,5 минг кишига яқинлашди'ning rasmi

Мьянмада содир бўлган кучли зилзилада ҳалок бўлганлар сони 3455  нафарга етди. Бу ҳақда “Breaking News” маълум қилди.

Қайд этилишича, табиий офат пайтида 4840 киши ҳам яраланган, 214 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, мазкур зилзила жорий йилнинг 28 март куни рўй берган эди. Дастлаб ҳодиса оқибатида 1644 нафар киши ҳалок бўлганди.

    Бошқа янгиликлар