АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

'Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда'ning rasmi

Кутилаётган ёмғирлар сабабли 8−9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги хабар берди. 

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ва Сўх, Шоҳимардон ҳудудларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

"Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин", — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 20:58

    Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди

    Учрашув Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 19:14

    Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Президент БМТ Бош котибининг махсус вакили билан ҳамкорлик кун тартиби кенглигини қайд этди.

    'Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 17:54

    Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларнинг самарали ижросини таъминлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 17:40

    Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

    Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

    'Наманганда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 16:45

    Наманганда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

    Икки мактаб ўқувчиси Nexia-3 автомобилида юк машинаси тагига кириб кетган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 16:00

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.