АсосийДунё

Японияда тез ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди

Вертолёт бортидаги олти кишидан уч нафари ҳалок бўлган.

'Японияда тез ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди'ning rasmi

Кеча, 6 апрель куни Япониянинг тез ёрдам вертолёти Цусима ороли яқинидаги денгиздан топилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, вертолёт бортида олти киши, жумладан, беморлар ва шифокорлар бўлган. Улардан уч нафари ҳалок бўлган.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ҳаво кемаси бир кун олдин тушдан кейин диспетчерлар билан алоқани йўқотган. Ўшанда вертолёт Цусима аэропортидан Фукуока префектурасидаги шифохона томон йўл олган.

Тез ёрдам чақирилган шифохонанинг аниқлик киритишича, вертолёт парвоз қилганидан ўн дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган.

Билдирилишича, қирғоқ қўриқлаш хизмати авария тафсилотларини аниқламоқда. Кейинроқ, терговга Япония Транспорт хавфсизлиги кенгаши терговчилари қўшилиши ҳам кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда Instagram ва Facebook рекламаларига расмий тақиқ қўйилди'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 22:52

    Россияда Instagram ва Facebook рекламаларига расмий тақиқ қўйилди

    Путин Мета платформаларида рекламани тақиқловчи қонунни имзолади.

    'АҚШда сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 14:19

    АҚШда сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    Кентукки бўйлаб йўллар тошқин суви, ағдарилган дарахтлар, шунингдек, ер кўчиши оқибатида юриш учун яроқсиз бўлиб қолган.

    'Трамп қўллаган тарифлар сабаб биржалар қуламоқда'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 11:06

    Трамп қўллаган тарифлар сабаб биржалар қуламоқда

    Осиё ва Австралиядаги биржаларда акциялар арзонлашди. Япон машиналари ва технология компаниялари энг катта йўқотишга учради.

    'Жанубий Кореяда президентлик сайлови қачон бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 10:36

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови қачон бўлиши айтилди

    Президентлик сайлови 3 июнь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    'Мьянмадаги зилзила қурбонлари 3,5 минг кишига яқинлашди'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 09:35

    Мьянмадаги зилзила қурбонлари 3,5 минг кишига яқинлашди

    Табиий офат пайтида 4840 киши яраланган, 214 киши бедарак йўқолган.

    'Россияга босим ҳали ҳам етарли эмас — Зеленский'ning rasmi

    Дунё 07.04.2025 07:55

    Россияга босим ҳали ҳам етарли эмас — Зеленский

    Ўтган ҳафта давомида Россия Украинага 1460 дан ортиқ бошқариладиган авиация бомбаларини, қарийб 670 та зарбали дрон ва 30 дан ортиқ турли хил ракеталарни отган.