АсосийЖамият

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

'Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди'ning rasmi

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.

Вилоят ҳокими ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталди. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканлиги қайд этилди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олиндими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олиндими?

    Мазкур ҳолатга Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.

    'Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 20:58

    Саида Мирзиёева Матвиенко билан учрашди

    Учрашув Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 19:14

    Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Президент БМТ Бош котибининг махсус вакили билан ҳамкорлик кун тартиби кенглигини қайд этди.

    'Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 17:54

    Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларнинг самарали ижросини таъминлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Наманганда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 16:45

    Наманганда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

    Икки мактаб ўқувчиси Nexia-3 автомобилида юк машинаси тагига кириб кетган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 07.04.2025 16:00

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.