АсосийМаданият

Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Актоти Раймкулова Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг Тошкентда бўлиб ўтган IV конференциясида иштирок этди.

“Бандунг Руҳининг 70 йиллиги нишонланиши: Бандунг тамойилларини қўллаб-қувватлашда парламентларнинг роли” мавзусига бағишланган конференция доирасида сўзга чиққан Актоти Райимкулова Жамғарманинг маданий хилма-хиллик ва тинчлик қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган фаолияти ҳақида конференция иштирокчиларига маълумот берди.

Актоти Райимкулова ушбу йўналишда UNESCO, ICESCO, Туркий давлатлар ташкилоти, TÜRKSOY, TÜRKPA ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларга эътибор қаратди. Шунингдек, у жамғарманинг Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи билан ҳамкорликка алоҳида аҳамият қаратаётганини ва бу йўналишда, томонлар ўртасида англашув Меморандуми имзоланганини ҳамда бу ҳужжат ҳамкорликнинг янги босқичга ўтишига далолат қилишини таъкидлади.

У Ўзбекистонда маданий меросни ўрганиш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, тадбирга мезбонлик қилган Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида миннатдорлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

    Маданият 02.04.2025 20:14

    Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

    Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.

    'Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 23:02

    Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

    Орден Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага топширилди.

    'Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 13:31

    Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди

    Хонанда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларни қўшиқ қилганликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда'ning rasmi

    Маданият 15.03.2025 21:34

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти" мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади'ning rasmi

    Маданият 12.03.2025 10:16

    Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади

    Бу борадаги муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди.