АсосийДунё

Белгия Украинага 1 миллиард евро ва F-16 қирувчи самолётларини топширади

Белгия Бош вазири Украина янги F-35 қирувчи самолётларини олиши биланоқ Киевга янада кўпроқ F-16 самолётларини етказиб беришини билдирган.

'Белгия Украинага 1 миллиард евро ва F-16 қирувчи самолётларини топширади'ning rasmi

Белгия Украинага тўртта F-16 қирувчи самолётини топширади. Улардан иккитаси жорий йилда, яна иккитаси келгуси йилда эҳтиёт қисмлар сифатида мамлакатга олиб келинади. Бу ҳақда “DW” маълум қилди.

Қайд этилишича, Белгия Бош вазири Барт де Вевер Украина янги F-35 қирувчи самолётларини олиши биланоқ Киевга янада кўпроқ F-16 самолётларини етказиб беришини айтган.

Бундан ташқари, Барт де Вевер Украинага 1 млрд евро ажратишга ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, бу пуллар қурол сотиб олиш ва Украина ҳарбий-саноат комплексини кучайтиришга сарфланади.

    Бошқа янгиликлар