Трамп депортация буйруғига бўйсунмай, АҚШни тарк этмаган муҳожирларга кунига 998 АҚШ доллари миқдорида жарима солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу чоралар 1996 йилда қабул қилинган, аммо кам қўлланилган қонун ҳисобланади. Жарималар беш йил орқага қараб ҳам қўлланилиши мумкин бўлиб, айрим ҳолларда умумий жарима миқдори 1 млн дан ошиши эҳтимоли бор.
Агар муҳожирлар жарималарни тўламаса, уларнинг мол-мулки мусодара қилинади. Трамп маъмурияти мигрантларга махсус мобил илова орқали мамлакатни ихтиёрий тарк этишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда улар оғир молиявий жазоларга дуч келишлари мумкин.
Мутахассислар бундай чора-тадбирлар мигрант оилаларга, айниқса, кам даромадли қатламга жиддий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда. Шу билан бирга, бу сиёсатни танқид қилаётганлар ҳукуматнинг асл мақсади қонунни эмас, балки қўрқувни кучайтириш эканини айтишмоқда.