АсосийДунё

Қозоғистонга тухум олиб кириш тақиқланди

Вазирнинг буйруғи 9 апрелдан кучга киради.

'Қозоғистонга тухум олиб кириш тақиқланди'ning rasmi

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири 4 апрель куни мамлакатга товуқ тухумларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Қозоғистон ҳудудига учинчи мамлакатлардан ва Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларидан янги товуқ тухумларини барча турдаги транспортда олиб киришга олти ой муддатга тақиқ жорий этилсин, дейилади буйруқ матнида.

Тухумларни Қозоғистон ҳудуди орқали бошқа давлатларга етказиб бериш давом этади. Вазирнинг юқоридаги буйруғи 9 апрелдан кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тушунтиришича, баҳор-ёз мавсумида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тухум импортига вақтинчалик тақиқ ўрнатилган.

Чунки ушбу даврда одатда тухумга бўлган талаб пасаяди, бозор эҳтиёжлари саноат ишлаб чиқариши ва уй хўжаликлари маҳсулотлари ҳисобига тўлиқ қопланади. Бу эса тухум нархининг тушишига олиб келади ва паррандачилик фабрикалари фаолиятига ҳамда ишлаб чиқариш рентабеллигига салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ушбу даврда тухумнинг сақлаш муддати қисқаради. Аммо технологик жараёнлар барқарорлиги сабаб ишлаб чиқариш ҳажми камаймайди, бу эса омборларда ортиқча маҳсулот захирасининг тўпланишига олиб келади.

Кўрсатилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича идоралараро комиссияда Қозоғистон ҳудудига товуқ тухумларини олиб киришга вақтинчалик чеклов чораларини белгилаш мақсадга мувофиқлиги маъқулланди, деб хабар қилди вазирлик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови кескин арзонлаштирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови кескин арзонлаштирилди

    АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган тўлов 2 350 доллардан 450 долларга туширилди.

    'Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:02

    Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган

    Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

    'Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Бағдодда АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради

    Ироқ Мудофаа кучлари кеча кечаси Бағдоддаги АҚШ элчихонасига йўналтирилган дрон ҳужумини қайтарди.

    'БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 16.03.2026 14:13

    'Тель-Авивда йирик ёнғинлар ва қалин тутун кузатилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.03.2026 04:42

    Тель-Авивда йирик ёнғинлар ва қалин тутун кузатилгани айтилмоқда

    Айни пайтда ҳудуддаги вазият кескинлигича қолмоқда, воқеалар тафсилотлари эса аниқлаштирилмоқда.

    'Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 16.03.2026 02:55

    Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ

    Исроилнинг Димона шаҳридаги ядровий реактор лойиҳасининг катта қисми Ғарбий Германия томонидан яширин молиялаштирилгани айтилмоқда.