Қашқадарё вилояти Муборак туманида ухлаб қолган Nexia ҳайдовчиси ички ишлар ходимлари бўлган машина билан тўқнашди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура darakchi.uz'га маълумотларни тақдим этди.
Унда келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан 6 апрель куни Муборак туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида суднинг 7 апрелдаги ажримига кўра, бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. ЙТҲ оқибатида бир нафар ИИБ профилактика инспектори воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган, учинчи ходим ҳозирда шифохонада даволанмоқда.