Буюк Британия ҳукумати Украинага 450 миллион фунтлик ҳарбий ёрдам ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда “BBC news” маълум қилди.
"Биз Rossiyaga босимни кучайтиришимиз ва уни Украинадаги урушни тўхтатишга мажбур қилишимиз керак. Шунингдек, Украина мудофаасини кучайтиришда давом этишимиз шарт", — дейди Британия Мудофаа вазири
Янги ёрдам пакети таркибида юз минглаб дронлар (учувчи қурилмалар), танкларга қарши миналар, ҳарбий техника ва машиналарни таъмирлаш учун маблағ бор. Шунингдек, ёрдамнинг асосий қисмини Буюк Британия ажратади. Қўшимча маблағлар Норвегиядан, Буюк Британия етакчилигидаги халқаро фонд орқали ажратилади.
"Бу ишлар Украина урушда ғалаба қозониши учун жуда муҳим. 2025 йил Украина учун энг муҳим йил бўлади. Биз мудофаа вазирлари сифатида Украина аскарларига керакли нарсаларни етказиб беришимиз керак", — дейди Жон Ҳили.