Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева етакчи анимация студиялари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Президент ёрдамчиси етакчи анимация студиялари вакиллари билан учрашиб, соҳанинг реал ҳолати ҳамда уни ривожлантиришга доир амалий таклифларни эшитган.
Фарзандларимиз томоша қилаётган контентнинг асосий қисми — чет эл маҳсулотлари. Миллий, сифатли контентимиз эса етарли даражада эмас.
Айниқса, болалар учун ўзбек тилидаги қўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос мультфильмлар ва таълимий контентлар етишмайди. Шу боис мазкур йўналишда фаолият юритаётган “Доноча” каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлайман. Уларни янада ривожлантириш керак.
Албатта, болалар адабиётининг, миллий эртакларимизнинг ҳам ўрни жуда муҳим.
Шу мақсадда кеча Ўзбекистондаги етакчи анимация студиялари вакиллари билан учрашиб, соҳанинг реал ҳолати ҳамда уни ривожлантиришга доир амалий таклифларини эшитдим”, дейди у.