АсосийЖиноят

Тошкентда ўгай акаси ва унинг ҳомиладор хотинини ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди

Жанжалга мерос масаласи сабаб бўлган.

'Тошкентда ўгай акаси ва унинг ҳомиладор хотинини ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Тошкентда ўгай акаси ва унинг ҳомиладор хотинини ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманида мудҳиш қотиллик рўй берган. 
иш ҳужжатларида айтилишича, 24 ёшли ука ва унинг ўгай акаси ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжалга отаси томонидан қолдирилган уй-жой масаласи сабаб бўлганлиги айтилди.

 Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Олмазор тумани судида кўриб чиқилди.
“Ўлиб бир ҳафта квартирада қолиб кетган. Бизга Тошкентдан телефон бўлди. Синглим ҳомиладор эди. Уни бўғиб ўлдирибди. Мен уни маньяк деб ҳисоблайман. Умрбод қамоқ жазоси берилсин”,- дейди марҳуманинг яқинлари. 

Аниқланиша, ука жиноятини яшириш мақсадида акасининг танасини бир неча бўлакларга бўлиб, шишага солиб каналга отиб юборган. 

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “б”, "в”, “р”, “о“ бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар