АсосийДунё

АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди

Ҳолат сабаби ва оқибатлари аниқланмоқда.

'АҚШда самолёт йўлга қулаб тушди'ning rasmi

АҚШнинг Флорида штатида кичик моторли самолёт ҳалокатга учради, юея ёзмоқда "Замон.уз". 

Қайд этилишича, Сессна 310Р русумли енгил самолёт Бока-Ратон шаҳрида автомобиль йўлига қулаб тушган. Ҳодиса шаҳар яқинидаги йўл ҳаракати иштирокчилари учун ҳам хавфли бўлди, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, йўлда бўлган машиналарга катта зарар етмаган.

Самолёт Бока-Ратондан Флорида штатининг шимолидаги Таллаҳассига парвоз қилаётган эди. Бортда 6 нафар одам бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирча улар орасида тирик қолганлар ёки қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизматлари воқеа жойига зудлик билан етиб боришган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари бўйича тергов олиб борилмоқда

    Бошқа янгиликлар