АсосийЖамият

Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олинди

У архив мудири лавозимида ишлаб келган.

'Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида ишлаб келган шахс пул билан қўлга тушди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, А.С. исмли ушбу шахс Судьялар олий мактабида 0.5 ставкада фаолият юритиб келган. У муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 доллар олган вақтда ушланган.

Кенгаш айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар