АсосийСиёсат

Андижон вилоятини ривожлантиришга қўшимча 1 трлн сўм йўналтирилади

Президент Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

'Андижон вилоятини ривожлантиришга қўшимча 1 трлн сўм йўналтирилади'ning rasmi

Андижон вилоятига қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилишда айтиб ўтди.

Давлат раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди. Маълум қилинишича, ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлади, 51 та корхона кичикдан ўрта тоифага ўтди, 13 таси йириклашди. Бир йилда 450 минг аҳоли ишли бўлди. Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар объектлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

“Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди. Одамлар ҳар куни изланиб, янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқяпти, олдимизга катта-катта масалаларни қўймоқда”, деди президент. Шуни ҳисобга олиб,вилоятга қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилиши айтилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорларни ҳар куни эшитиб, ҳозирги суръатни сақлаб қолиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Шавкат Мирзиёев дунёдаги бугунги иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозимлигини айтди. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ўзбекистонга ажратилиши керак бўлган грантни бекор қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:32

    АҚШ Ўзбекистонга ажратилиши керак бўлган грантни бекор қилди

    АҚШ давлат котиби Марко Рубио фуқаролик иштирокини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга ажратилиши режалаштирилган 2,5 миллион долларлик грантни бекор қилган.

    'Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 15.04.2025 15:08

    Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

    2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

    'Тўқимачилик кластерининг янги корхонаси ишга тушди'ning rasmi

    Сиёсат 15.04.2025 13:38

    Тўқимачилик кластерининг янги корхонаси ишга тушди

    Шавкат Мирзиёев “WBM Romitex” кластерининг Андижон шаҳрида қурилган янги корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Президент Андижон вилоятига ташриф буюради'ning rasmi

    Сиёсат 15.04.2025 11:25

    Президент Андижон вилоятига ташриф буюради

    Давлат раҳбари ташрифи давомида саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказишни режа қилган.

    'Шавкат Мирзиёев Чорвоқда қуриладиган Sea Breeze Uzbekistan туризм марказининг мастер-режаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2025 18:02

    'Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий йиғилиш бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2025 10:48

    Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий йиғилиш бўлиб ўтди

    Марказ экспозициясини тарихий артефактлар ва илмий контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда маҳаллий ва хорижий олимлар, шунингдек, Россия Эрмитажи вакиллари иштирок этди.