АсосийДунё

АҚШ Украинадан ёрдам пулини қайтариш талабларини юмшатмоқда — энди қарз 100 миллиард долларга тушди

Трамп маъмурияти Россиянинг тўлиқ масштабдаги босқини бошланганидан буён АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини 300 миллиард доллар деб баҳолаётган эди.

'АҚШ Украинадан ёрдам пулини қайтариш талабларини юмшатмоқда — энди қарз 100 миллиард долларга тушди'ning rasmi

АҚШ Украина билан иқтисодий келишув борасида олиб борилаётган музокаралар пайтида Киевдан ёрдам пулини қайтариш борасидаги талабларини юмшатган кўринади, деб хабар беришмоқда бу масала билан таниш манбалар.

Ўтган ҳафта Вашингтонда ўтказилган музокаралар давомида Дональд Трамп маъмурияти Россиянинг тўлиқ масштабдаги босқини бошланганидан буён АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини аввалги 300 миллиард доллардан тахминан 100 миллиард долларгача қисқартирди. Бу миқдор Украина томони баҳолаган $90 миллиарддан ортиқ ёрдамга яқинлашган.

Трамп маъмурияти Киевдан Украинадаги келажакдаги инвестиция лойиҳаларидан, хусусан, қазилма бойликлар ва инфратузилма соҳасидаги даромадлардан умумий фойдаланиш бўйича келишувга эришини сўрамоқда. Вашингтон буни Жо Байден маъмурияти даврида Украинага берилган қурол-аслаҳа ва бошқа ёрдамларнинг компенсацияси сифатида кўрмоқда.

Келишувга кўра, АҚШга Киевда ташкил этиладиган махсус қайта тиклаш инвестиция фондидаги даромадларга биринчи навбатдаги даъвогарлик ҳуқуқи берилмоқда ва мазкур фонд Вашингтон назорати остида бўлади. Украина эса бундай шартларни қайта кўриб чиқишга интилиб, аввалги ёрдамларни қарз деб тан олишдан бош тортмоқда.

Украина ҳукумати келишув имзоланмагунча изоҳ бермаслигини маълум қилди. Оқ уй ва АҚШ Молия вазирлиги ҳам бу борада шарҳ беришдан бош тортди. Молия вазирлиги вакили эса техник музокараларни жуда самарали деб баҳолади ва яқин кунларда уларни якунлашга умид билдирди.

Душанба куни музокаралар ҳолати ҳақида гапирар экан, Молия вазири Скотт Бессент Украина томони ўтган дам олиш кунлари ўз муқобил таклифини тақдим этганини айтди. “Биз жуда, жуда яқинмиз”, — деди у Буэнос-Айресда Bloomberg News мухбирига. “Келишув шу ҳафтанинг ўзида имзоланиши мумкин”.

Жума ва шанба кунлари техник гуруҳлар ўртасида ўтган музокаралар ҳам конструктив руҳда кечган. Бироқ АҚШ ҳали ҳам мазкур фонд орқали ўз харажатларини қоплаш имконини асосий мақсад сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти ушбу фондга келгусида инвестиция киритиш мажбуриятини олмоқчи эмас ва бу масалани кейинги муҳокамаларга қолдирган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Ваколат муддатим тугамоқда"'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 09:20

    "Ваколат муддатим тугамоқда"

    Илон Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди.

    'Самарқандда корхона 3 млрд сўмдан зиёд табиий газни ўғирлади'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 05:54

    Самарқандда корхона 3 млрд сўмдан зиёд табиий газни ўғирлади

    Мазкур ноқонуний ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Янги коронавирус тўлқини дунё бўйлаб тарқалмоқда — "NYP"'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 05:08

    Янги коронавирус тўлқини дунё бўйлаб тарқалмоқда — "NYP"

    Хитойда шифохонага ётқизиш ҳолатлари икки бараварга ошган, кекса ёшдагилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилган.

    'Эронда кучли зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 04:22

    Эронда кучли зилзила содир бўлди

    Зилзила магнитудаси 5,2 ни ташкил қилган.

    'Ғазо секторида гуманитар ёрдам юклари талон-торож қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 02:46

    Ғазо секторида гуманитар ёрдам юклари талон-торож қилинди

    Ҳолат АҚШ ёрдам берган ташкилотнинг ёрдам тарқатиш жойига одамлар бостириб киргандан кейин юз берган.

    'Россия Украина билан музокараларнинг 2-босқичини ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 02:44

    Россия Украина билан музокараларнинг 2-босқичини ўтказишни таклиф қилди

    Делегацияга Владимир Мединский раҳбарлик қилади.