АсосийДунё

ЖСТ Трампнинг қарори жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатишини очиқлади

Ташкилот аввал халқаро товар савдосида 2,7 фоиз ўсиш бўлишини кутган эди, аммо ҳозирги прогнозга кўра, бу кўрсаткич 0,2 фоизга пасайган.

'ЖСТ Трампнинг қарори жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатишини очиқлади'ning rasmi

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий этилган тарифлар бу йили халқаро савдонинг қисқаришига ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келишини эълон қилди.

ЖСТ аввал халқаро товар савдосида 2,7 фоиз ўсиш бўлишини кутган эди, аммо ҳозирги прогнозга кўра, бу кўрсаткич 0,2 фоизга пасаяди. Ташкилот бош директори Нгози Оконджо-Ивеала АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларининг узилишидан чуқур хавотир билдирмоқда.

Унга кўра, бу икки давлат ўртасидаги савдо 81-91 фоизга тушиб кетиши мумкин. Бу эса икки йирик иқтисодиётнинг ажралишига сабаб бўлиб, жиддий глобал оқибатларга олиб келади.

    Бошқа янгиликлар