Бугун, 20 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.
Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа мезбони бўлмиш Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу ўйин Тоиф шаҳридаги "Қирол Фаҳд" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.